Абдулла Қодирий яшаган уй бузиладими?

12:18 12 Август 2019 Жамият
66 0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги машҳур ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий яшаган уй бузилиши ҳақидаги маълумотларни рад этиб чиқди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Пойтахт маъмурияти бу ерда адибнинг уй музейи ва боғ, қолаверса, кутубхона ва анжуманлар зали ташкил этилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.

“Мазкур ишларни олиб бориш учун айни пайтда ёзувчининг авлодлари истиқмоат қилиб келаётган айрим иморатларни бузиш керак. Бу ишлар Қодирийнинг қариндошлари розилигисиз қилинмайди”, - дейилади хабарда.

“Тўғрисини айтганда, узоқ йиллар давомида яшаган ҳовлимизни тарк этиш жуда оғир. Бизга жуда қийин бўлади. Лекин асосий вазифамиз уй музейни тиклаш ва бу ерда боғ яратишдир”, - деди ёзувчининг невараси Хондамир Қодирий.

Адибнинг эвараси Отабек Одиловнинг сўзларига кўра, айни пайтда Абдулла Қодирийнинг барча авлодлари шу жойда истиқомат қилишади, уларнинг ҳаммаси музейнинг тўлақонли фаолиятини ташкил этиш таклифи билан чиқишган.

Унинг айтишича, ушбу ишлар муносабати билан тўққизта уйни “снос” қилиш режалаштирилмоқда. Ушбу ҳудудда ҳаммаси бўлиб 15 ёки 16 та хонадон бор. Тошкент ҳокими уларнинг барчасига қариндошлари яқинига кўчиб ўтишни таклиф этган.

Одилов музейнинг ўзи бузилмаслиги, қурувчилар унинг бирор ғиштига тегмаганини қўшимча қилган.

Ушбу ишларни шу йил декабрь ойи охиригача якунлаш кўзда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019