Абдулла Арипов Москвада Дмитрий Медведев билан учрашади

11:46 05 Сентябр 2018 Сиёсат
316 0
Фото: UZ24

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 7 сентябрь куни Москвага ишчи ташриф билан бориб, у ерда Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев билан учрашади. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Ҳукумат раҳбарлари икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади. Атом энергетикаси, саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Музокаралардан сўнг бош вазирлар раислигида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 19-мажлиси бўлиб ўтади.

Музокаралар якунлари бўйича ҳукуматлараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар