Абдулла Арипов, Абдулазиз Комилов, Зокиржон Алматов, Исмоил Жўрабеков ва бошқалар Тожикистоннинг юксак мукофотлари билан тақдирланди

11:51 30 Август 2018 Жамият
1731 0

Бугун, 30 август куни Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистоннинг бир гуруҳ давлат арбоблари, илм-фан, таълим ва санъат вакилларига давлат мукофотларини топширди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов II даражали “Исмоили Сомонї” ордени билан тақдирланишди.

Шунингдек, Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев Iдаражали “Шараф” ордени, Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зокиржон Алматов, Самарқанд вилояти тожик маданий маркази раиси Вахидов Абдувахоб, Сув хўжалиги вазири маслаҳатчиси Исмоил Жўрабеков, “Овози тожик” газетаси бўлим бошлиғи Тўхтамиш Тўхтаев, Бухоро университети профессори Таваккал Чориев “Дўстлик” ордени билан мукофотланишди.

Онлайн нашримизда Шерали Жўраев ҳамда Мавлуда Халилова Тожикистон халқ артисти фахрий унвони билан тақдирлангани ҳақида хабар бергандик.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар