Абдулазизхон мадрасаси бошқа тарихий обидалардан нимаси билан фарқ қилади?

18:28 04 Октябр 2018 Маданият
1194 0

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Истам Иброҳимов/Бухоро. Маълумотларга кўра, Бухоро вилоятида жами 660 та моддий маданий мерос объекти мавжуд. Уларнинг 364 таси архитектура ёдгорлиги саналади. Абдулазизхон мадрасаси ана шуларнинг бири.

У 1652 йилда бунёд этилган. Бу тарихий обида ўзидан аввал қурилганларидан услубий жиҳатдан ажралиб туради. Ташқи кўриниши оддий. Ҳовлиси кенг. Икки қаватли. Икки айвон, қишки ва ёзги масжидлардан иборат. Ҳужралари ёзда салқин, қишда эса совуқ ўтмайдиган қилиб қурилган. Нақшларга назар солсангиз, уларда турли мавжудотларнинг қуёшга интилган ҳолатда тасвирланганини кўрасиз. Хилма-хил геометрик шакллар эса тасвирий санъатнинг гўзал унсурлари билан уйғунлашиб кетган.

“Ўша давр усталари нақшинкор деворларда учаётган семурғ, гулдон остидан чиқаётган аждарларни маҳорат билан тасвирлашган. Турли кошинлар орасидаги гуллар сурати ҳам ота- боболаримизнинг ўта нозик дид эгалари бўлишганидан дарак беради. Аммо Абдулазизхон мадрасасида ҳеч бир тарихий обидада учрамайдиган бир ноёб лавҳа ҳам борки, уни кўриб, хорижий сайёҳлар хали-ҳануз аждодларимиз ақл-заковатига тан беришмоқда”, — дейди муҳандис-меъмор Исмат Муҳсинов.

Кекса меъморнинг ғурур билан айтганича бор. Гап шундаки, мадраса таркибидаги қишки масжидда ўша давр усталари одам суратини бўёқлар воситасида яширин тарзда туширганлар. Улар меҳробдаги шарафани одам бошидаги саллага монанд қилиб ясаганлар. Шу боисдан ҳам куннинг маълум бир пайтида, аниқроғи, қуёш нури тушган паллада сал наридан туриб меҳробга қарасангиз, у ерда саллали нуроний бир кишини кўрасиз. Бошқа паллаларда эса бу тасвир “ғойиб” бўлиб қолади. Бу тасвирни кўрган сайёҳлар эса “Бухоронинг ўзи мўъжиза. Мўъжизанинг ичида мўъжизани кўришдан хурсандмиз”, дейишмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019