Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Брюсселга боради

16:27 20 Ноябрь 2018 Сиёсат
737 0

2018 йилнинг 21-24-ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Брюссел шаҳрида бўлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон делегацияси “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги мажлисида, “Евроиттифоқ – Марказий Осиё” минтақалараро учрашувида иштирок этади ҳамда Брюссел шаҳрида ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий комиссари Федерика Могерини, ЕИга раислик қилаётган Австрия Ташқи ишлар вазири Карин Княйсел, Белгия Ташқи ишлар вазири Диде Рейндерс ва бошқа расмий шахслар билан икки томонлама музокаралар ўтказади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019