Абдулазиз Комилов Бишкекда Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди

12:45 22 Май 2019 Жамият
192 0

2019 йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бишкек шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван Йи билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари 2019 йил 25 апрель куни Пекин шаҳрида бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форуми ишида иштирок этиш доирасида Президент Шавкат Мирзиёев ва Раис Си Цзинпиннинг икки томонлама учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига асосий эътибор қаратдилар.
Вазирлар Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар ва унинг муваффақиятли якунланишидан манфаатдор эканликларини таъкидладилар.

Учрашувда долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019