Эртага “Tajik AIR” Душанбе — Самарқанд — Душанбе йўналишида илк парвозни амалга оширади

11:50 27 Июль 2018 Иқтисодиёт
745 0
Фото: Спутник

Тожикистоннинг “ Tajik AIR ” миллий авиакомпанияси Душанбе — Самарқанд — Душанбе йўналишида авиақатновларни йўлга қўймоқда.

News.tj’нинг ёзишича, илк парвоз 28 июлда Boeing 737-300 авиалайнерида амалга оширилади.

“Самолёт Душанбе халқаро аэропортидан соат 9:00 да ҳавога кўтарилади. Парвоз вақти 45 дақиқани ташкил этади. Чиптанинг нархи 684 сомони (тахминан 568 минг сўм)га тенг“, дейилади “Tajik Air” авиакомпанияси матбуот-хизмати хабарида.

Манбада айтилишича, иккинчи рейсни 4 август куни амалга ошириш режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019