“Ўзбекистон ҳаво йўллари” – “Энг пунктуал авиаташувчи”

16:57 27 Июль 2018 Иқтисодиёт
293 0
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК самолёти

Москванинг “Домодедово” аэропорти ҳамкор авиакомпаниялар ўртасида ҳар ойлик якунлари асосида пунктуал авиаташувчини аниқлади.

Жорий йилнинг июнь ойи якунларига кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Москванинг “Домодедово” аэропортидан белгиланган жадвалдан кечикишларсиз халқаро қатновларни амалга оширган “Энг пунктуал авиакомпания” деб эътироф этилди, деб хабар берди МАК матбуот хизмати.

Таъкидлаш жоизки, Миллий авиакомпания ҳозирги кунда ушбу аэропортга Ўзбекистон шаҳарларидан ҳафтасига 36 та мунтазам халқаро қатновни, Тошкентдан 16 та авиақатновни амалга ошириб келмоқда.

МАК жорий йил сентябрь ойидан пойтахтдан Москвага ҳафтасига 21 та қатновни бажаришни, вилоят аэропортларидан эса рейслар сонини ҳафтасига 9 тага етказишни режалаштирган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар