Эронда даҳшатли ЙТҲ оқибатида 27 киши ҳаётдан кўз юмди

14:12 11 Июль 2018 Дунё
296 0

Эрон автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетиши оқибатида 27 киши ҳаётдан кўз юмди, 10 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Mehr ахборот агентлиги хабарига кўра, фожиа мамлакат ғарбидаги Курдистон музофотида юз берган.

“Автобус нефть маҳсулотлари олиб кетаётган транспорт воситасига урилиб кетиши натижасида ҳар икки автоулов ҳам ёниб кетган”, дейилади хабарда.

Бахтсиз ҳодиса туфайли музофотда уч кунлик мотам эълон қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар