Равшан Эрматов: Нестор Питана финални яхши бошқарди. Пенальти 50/50

12:41 16 Июль 2018 Спорт
836 0
Фото: "Халқ сўзи"

Кеча Россияда якунланган футбол бўйича жаҳон чемпионати финалида ҳакам томонидан белгиланган 11 метрлик жарима тўпи футбол мухлислари ва мутахассислари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Айримлар бу ерда пенальти бор деса, айримлар аргентиналик ҳакам Нестор Питананинг хато қилганини айтишмоқда. Хўш бу ерда ҳақиқатдан ҳам пенальти бормиди?

Футбол бўйича Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иккита, умуман мундиалларда жами 11 баҳсни ўйинни бошқариб жаҳон рекордини ўрнатган ҳамюртимиз, тажрибали ФИФА рефериси Рашван Эрматов бу вазиятни қуйидаги изоҳлади.

“Аввало, шуни айтишим керакки, Россия жаҳон чемпионатини зўр ташкил қилди. Нестор Питанага келсак ўйинни яхши бошқарди. Пенальти баҳсли вазият бўлди. Бу 50/50 жуда қийин вазият”, - дейди Равшан Эрматов Халқаро пресс клуб томонидан ташкил этилган “ФИФА жаҳон чемпионати—2018”: Миллионлар ўйини, жонли трансляция ва футбол завқи” мавзуидаги матбуот анжуманида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019