“Анҳор-Локомотив” истироҳат боғи чегирмалар таклиф этмоқда

15:19 31 Июль 2018 Маданият
717 0
Фото: Анҳор-Локомотив

Жорий йилнинг 8 август куни “Анҳор-Локомотив” истироҳат боғи очилганининг 2 йиллиги муносабати билан бир қатор байрам тадбирлари ўтказилади.

Хусусан, шу куни боғда болажонлар учун бепул 3000 дона музқаймоқлар, шарлар тарқатилади. Меҳмонларни машҳур мультфильм қаҳрамонлари кутиб олишади. Байрам куни барча аттракционларга (Enter, LaserTag, Drive Cinema, Axelon аттракционларига 50 фоизли) чегирмалар берилади.

Меҳмонларнинг дам олишларини янада мароқли ўтказиш мақсадида “Анҳор-Локомотив” истироҳат боғи ёнадиган гирляндалар билан байрамона тарзда безатилади. Хоҳловчилар картинг маркази олдида жойлаштирилган катта стендда ўз тилакларини ёзма равишда билдиришлари мумкин.

Лотерея ўйинлари ўтказилиб, ғолибларга аттракционлардан бепул фойдаланиш имконияти берилади. Байрам концерти ҳам ўтказилиб, соат 22.00 да байрам салюти отилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар