96 та кўчмас мулк савдога қўйилган-у, аммо улар 2014 — 2017 йиллар давомида сотилмаган. Нега?

18:23 15 Октябр 2018 Жамият
903 0

Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган фуқарода, табиийки, ер майдони ёки бинога эҳтиёж сезилади. Мурожаатларнинг қарийб учдан бир қисми, аниқроғи, 31,7 фоизи айнан ушбу масалаларга тааллуқли эканлиги ҳам фикримиз исботидир.

Президентимизнинг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига кўра, бизнесменлар учун янада кўплаб имтиёзларни тақдим этиши билан бирга, ушбу жараёнларни соддалаштириб, жойлардаги ҳокимликларга эркинликлар беради.

Тан олиш керак, давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотилишидаги бюрократия, мураккаб процедуралар ҳамда мулкка қўйилаётган нархнинг баландлиги бу борадаги ишлар ривожига ғов бўлаётган эди.

Масалан, Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази материалларига кўра, айни кунда республикамизда 50 мингдан ортиқ бўш турган объектлар мавжуд бўлиб, уларнинг 5 мингдан ортиғи давлат ҳисобидаги кўчмас мулклар ҳисобланади. 96 таси савдога қўйилган бўлса-да, 2014 — 2017 йиллар давомида сотилмаган.

Яна бир муаммо — ерларнинг бонитировкаси, яъни тупроқ унумдорлиги даражасини аниқлаш ўз вақтида ўтказилмагани натижасида муайян бир ер майдонига қўйилган нархнинг асоссиз равишда ошиб кетган. Рақамларга эътибор беринг: сўнгги уч йилда, бор-йўғи, 98 минг гектар суғориладиган ер майдонларининг бонитети ўлчанган, холос. Суғорилмайдиган 756 минг гектар ернинг бонитети белгиланганига эса 17 йил тўлган.

Фармон билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликларига катта ваколатлар берилмоқда. Улардан бири — ўз ваколати доирасида, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари кенгаши қарорларига асосан, бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини баҳолатмасдан, бир сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш орқали сотишдир.

Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимликларга суғорилмайдиган ерлар тоифасига кирадиган ер участкаларидан вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини камида 1 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги инвестиция киритса, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда, 50 йил муддатга сотиш ҳуқуқи берилмоқда.

Ҳужжат билан бу борада яна кўплаб қулайликлар яратиб берилди. Бу эса мамлакатимиздаги ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ҳамда ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тадбиркорлик субъектларига сотишни жадаллаштириш, ушбу жараёнларда очиқ ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019