95 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни сотиб бераман дея, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган фуқарога жиноий иш қўзғатилди

17:40 08 Октябр 2020 Жамият
323 0

Жорий йилнинг март ойида Сергели туманида 44 ёшли Фарғона вилоятилик Маъмурахон Х. таниши 32 ёшли Сарвар А.га умумий вазни 330 гр. бўлган 95.000.000 сўмлик тилла тақинчоқларни сотиб беришини ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.

Аммо тақинчоқларни сотган аёл пулларни эгасига бермасдан, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 3 қисми («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?