9 ойлик гўдак танасидан 10 та игна топилди

16:16 04 Июль 2018 Дунё
1221 0

Душанбедаги Миллий тиббиёт маркази шифокорлари 9 ойлик гўдак танасида 10 та игна борлигини аниқлашди. Бу ҳақида Спутник хабар берди.

Рентген текширувларига кўра, боланинг бош, бурун, оёқ, бўйин ва кўкрак қафаси қисмларида игналар топилган. Дастлабки операция давомида 6 та ана шундай металл буюм олиб ташланди.

Игналар гўдак танасига қандай қилиб кириб қолгани ҳозирча номаълум. Жарроҳлик амалиётига қадар болани бирор нарса безовта қилаётгани сезилмаган.

Маълум бўлишича, чақалоқнинг онаси фарзанди милкида игналардан бирини кўриб қолиб, уни суғуриб олган. Шундан сўнг касалхонага мурожаат қилган.

Боланинг отаси Россияда меҳнат қилади, она эса уй бекаси ва фарзандини ўзи тарбиялайди.​


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019