9 ойда Тошкент аҳолиси 33 мингга кўпайди, уларнинг салкам 8 минги янги прописка қилинганлар

11:10 15 Октябр 2018 Жамият
771 0
Арxив фото

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 октябрь ҳолатига 2 млн 497,9 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 33,0 минг кишига ёки 1,3 %га ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинган. ​

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 34,0 минг бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб мос равишда туғилиш коэффициенти 1000 аҳолига нисбатан 18,3 промиллени ташкил этди ва 2017 йилга нисбатан 0,7 га (2017 йилнинг мос даврида - 17,6 промилле бўлган) ўсди.

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 11,9 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, шундан 461 нафари 1 ёшгача вафот этган болалар сонига тўғри келмоқда. Ўлим коэффициенти 6,4 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 га камайди (2017 йилнинг мос даврида - 6,7 промилле бўлган).

Пойтахт аҳолисининг табиий ўсиши 9 ой давомида 22,1 минг кишини ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 минг кишига ўсиши (2017 йилнинг мос даврида 19,9 минг киши бўлган) кузатилди.

ФҲДЁ органларида 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 14,4 мингта никоҳ ва 3,1 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилди.

1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 7,7 промиллени ташкил қилиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 га ўсди (2017 йилнинг мос даврида - 7,5 промилле бўлган). Никоҳдан ажралиш коэффициенти 1000 аҳолига нисбатан 1,7 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега (2017 йилнинг мос даврида 1,5 промилле бўлган) ўсган.

Эслатиб ўтамиз, 1 июль ҳолатига кўра, Тошкент аҳолиси 2 млн 485,9 минг кишини ташкил қилганди.​


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019