857 нафар ватандошимиз Новосибирскдан Тошкентга поездда қайтиб келмоқда

16:25 19 Сентябр 2020 Жамият
309 0

Кеча «Новосибирск-Тошкент» йўналишида навбатдаги поезд йўлга чиқди. Унда Сибир федерал округида бўлиб турган 857 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтиб келмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Поезд йўловчиларининг рўйхати Ўзбекистоннинг Сибирь федерал округидаги Бош консулхонаси телеграмм-каналида жойлаштирилди. Ушбу жараёнда беморлар, ёши улуғ кишилар, ҳомиладор ва ёш болали аёлларга имтиёз берилди.

Шунингдек, ўзбек диаспораси ташкилотлари кўмагида фуқароларнинг автобусда вокзалга уюшган ҳолда келиши таъминланди.

Поезд жўнаб кетишдан аввал Бош консулхона ва Новосибирск вилоятидаги ўзбек диаспораси вакиллари ҳамкорлигида юртдошларимиз учун бепул иссиқ овқат ташкил этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?