850 нафардан зиёд одамнинг умрига зомин бўлган террорчилик гуруҳи  фаолиятини тугатмоқда

16:00 19 Апрель 2018 Дунё
1237 0
Фото: zaiprotiv.info

Баскларнинг сўлрадикал террорчилик ташкилоти ҳисобланадиган “ЭТА” ўзини ўзи тарқатиб юборишини билдирди. 

Ушбу қўпорувчи ташкилот жорий йилнинг май ойидан бошлаб ўз фаолиятини тўхтатади, деб хабар берди Испаниянинг “Euskadi” радиоси.

Ўз-ўзини тугатиш амалиёти ҳақида расмий эълон қилишдан олдин гуруҳ аъзолари баскларнинг сиёсий ва жамоатчилик намояндалари билан ҳамда халқаро воситачилар билан учрашади. Мазкур муҳокамалар Францияда бўлиши эҳтимолга яқин.

Қайд этилишича, “ЭТА” бир йил олдин қуролсизланиш жараёнини бошлаган. Жангарилар испан ҳуқуқ-тартибот органларига ўз қурол-яроқлари сақланадиган жойлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этган.

Эслатиб ўтамиз, “ЭТА”га 1959 йилда генерал Франко диктатурасига қарши курашиш ҳаракати сифатида асос солинган. 1960-йиллардан бошлаб ушбу ташкилот террорчилик усулларидан фойдалана бошлаган. Мансабдорлар ва жандармларга ҳужум уюштириш, полиция участкалари ва темир йўлларни портлатиш шулар жумласидандир. Оқибатда ўтган ярим аср давомида уларнинг қилмишлари туфайли 850 нафардан зиёд киши бевақт ҳаётдан кўз юмди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019