8 ёшли қизалоқ 40 та мисолни саноқли дақиқада хаёлан ечиб берди​

14:04 20 Август 2019 Жамият
449 0

Норин туманидаги 40-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Шукрона Худойбердиева ҳисоб-китобсоҳасидатенгдошларидан анча илгарилаб кетган. Ноёб иқтидор эгаси бўлган қизалоқберилган сонларниқоғозга ёзиб ўтирмасдан ёки ҳисоблашг воситаларисиз бир зумда хаёлан кўпайтириб ташлайди. У айни йўналишдаги билимдонлиги билан Тошкент шаҳрида менталь арифметика бўйича ўтказилган республика очиқ чемпионати ғолиблари қаторидан ўрин олди.

Шукрона бу ерда бир хонали сонларни икки хоналисига кўпайтириш бўйича берилган 40 та мисолни белгиланган 10 дақиқа ўрнига 4 дақиқаю 40 сонияда бажариб, ҳакамлар хайъатини лол қолдирди.Кейинги топшириқ – бир хонали сонларни уч хоналисига кўпайтиришни8дақиқаю 2 сонияда уддалаган қизалоқнинг натижалари 2-ўринга муносиб топилди.

- Набирамнингўқишини ўзим кузатиб бораман,-дейди Шукронанинг бобоси Зафар Худойбердиев. – Дарслардан сўнг ҳам шуғулланиши учун уйимизда етарли шароит яратганмиз. Унинг асосийвақти кўпроқ хонадонимиздаги кутубхонада ўтади. Бу ерда бадиий адабиётлар қаторидабошланғич таълимга оид китоблар ҳам етарли.

Пойтахтдан нуфузли чемпионатнинг 2-даражали дипломи, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан қайтган Ш. Худойбердиевадан унинг ҳамқишлоқлари- норинкапаликларнинг умиди катта.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ./ “Халқ сўзи”/.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?