7 март куни пойтахтнинг бир қатор кўчаларида қатнов чекланади

23:53 06 Март 2019 Жамият
485 0

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ҳамда ИИББ ЙҲХБ томонидан 7 март куни соат 9:00 дан 19:00 га қадар пойтахтнинг айрим кўчаларида йўл қатнов қисмларининг чизиқларини чизиш ишлари амалга оширилиши муносабати билан айрим кўчаларда қатнов чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, йўл қатнов қисмларининг чизиқларини чизиш ишлари пайтида қуйидаги кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланиши мумкин:

  • Ислом Каримов кўчасининг Ислом Каримов — Амир Темур чорраҳасидан Ислом Каримов — Шароф Рашидов чорраҳасига қадар бўлган қисмида;
  • Шаҳрисабз кўчасининг Шаҳрисабз — Истиқбол чорраҳасидан Шаҳрисабз — Мустақиллик чорраҳасига қадар бўлган қисмида.

Юзага келадиган ноқулайликлар учун пойтахт маъмурияти аҳолидан узр сўрамоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019