7 ҳудудда 250 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди

10:00 20 Август 2020 Жамият
145 0

2020 йил 20 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 366 (+254) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 198 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Сурхондарё вилоятида, 17 нафари Наманган вилоятида, 13 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда яна 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 32 944 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 4 172 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 330 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?