611 млн. сўм миқдоридаги компенсация маблағлари ундириб берилди

17:52 24 Октябр 2018 Жамият
700 0
Иллюстратив фото

Сўнгги пайтларда кўпчилик фуқаролар давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши, уларга етказилган зарарлар эса ўз вақтида қопланмаётганидан шикоят қилиб адлия органларига мурожаат этмоқда.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимидан маълум қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан адлия органлари томонидан тегишли ўрганишлар ўтказилиб, фуқароларнинг Конституция ва қонунлар билан белгилаб қўйилган ҳуқуқларини таъминлаш чоралари кўриляпти.

Жумладан, наманганлик У. Юсуповни ҳам худди шу масала қийнаётган эди. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан унинг уй-жойи бузилган. Аммо, компенсация маблағи ўз вақтида тўлаб берилмаган. Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаро У. Юсуповнинг судга киритилган даъво аризаси қаноатлантирилиб, мулкдорга 106 млн. сўм миқдорда компенсация маблағи ундириб берилди.

Худди шундай, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги туман адлия бўлимлари томонидан мулкдорлар манфаатида судларга киритилган даъво аризалари қаноатлантирилиб, фуқароларнинг фойдасига жами 505 млн. сўм компенсация маблағлари ундириб берилиши таъминланди.

Айтиш жоизки, янги тартибга кўра, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор ўзбошимчалик билан қабул қилинмайди. Бунинг учун, аввало, ер участкаси олиб қўйилиши режалаштирилаётган манфаатдор шахслар билан очиқ муҳокама ўтказилиши, фойда ва харажатлар баҳоланиши, мулкдорларга тегишли бўлган кўчмас мулкларнинг бузилишига унинг бозор қиймати ва мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейингина рухсат берилиши мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019