6 ойдан буён хориждаги шифохонада комада ётган чустлик фуқаро яхшилар кўмагида уйига қайтарилди

15:24 16 Февраль 2019 Жамият
493 0

Иллюстратив фото

“Халқ сўзи Online”. Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/Наманган. Россия Федерациясининг Зарийск шаҳрида меҳнат қилаётган чустлик Бобуржон Расуловнинг бошига кулфат тушди. Ўтган йилнинг сентябрида иш жойида фалокатга учраган юртдошимиз қарийб олти ойдирки, ўша жойдаги марказий шифохонада кома ҳолатида ётади.

Б. Расуловнинг ўта оғир аҳволдалигидан хабар топган “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази Наманган вилоят бўлими уни Ўзбекистонга олиб келиш ҳақида тегишли идораларга мурожаат қилди. Бобуржон яқинда Республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб –қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси томонидан уйига олиб келинди.

Туғилиб ўсган гўшасига қайтарилган ҳамюртимиз айни пайтда яқинлари меҳри ва шифокорлар назоратида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019