6 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ўқитувчи ва талаба ушланди

10:32 01 Июнь 2018 Иқтисодиёт
1071 0
Фото: genplanua.com

Тошкентда олий ўқув юртига киритиб қўйишни ваъда қилиб, пора олаётган ўқитувчи ва талаб қўлга тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Жиноят қидирув бошқармаси Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими хабар берди.

Қайд қилинишича, Тошкент аграр университетининг собиқ ходими, хозирда касб-ҳунар коллежларидан бирининг директори ҳамда ушбу университетнинг 2-курс талабаси 6 минг АҚШ доллари эвазига олий таълим муассасасига ўқишга киришга таклиф қилаётгани аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида гумондорлардан бири талаб қилинган сумманинг ярмини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди. Айбланувчининг кўрсатмаларига асосан иккинчи гумондор ҳам

Юнусобод туман прокуратураси томонидан мазкур ҳолат юзасидан тўланган далилий маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 ва 211 моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар