5240 та МТМ ҳолати хатловдан ўтказилди. Уларнинг аксарияти таъмирга муҳтож

17:02 08 Август 2018 Жамият
185 0

Бугунги кунда мактабгача таълим муассасаларида аҳвол қанақа? Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилгандан сўнг тегишли мутахассислар билан биргаликда республикадаги барча 5240 та мактабгача таълим муассасаси аҳволи тўлиқ хатловдан ўтказилган.

Натижада уларнинг аксарияти таъмирталаб аҳволда эканлиги, моддий-техника базаси янгиланмагани аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази тақдим этган маълумотларда келтирилган.

“Қиладиган ишларимиз жуда ҳам кўп. Албатта, мавжуд муаммоларни қисқа муддатда бажариш қийин. Шу боис, мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида 2021 йилгача махсус дастур қабул қилинди. Бунда, биринчи навбатда, таъмирлаш-қуриш ишларини энг чекка ҳудуддаги аҳволи оғир МТМлардан бошлаш режалаштирилган” — дейди Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдуғулом Ҳакимов.


Маълумотларга кўра, республикамизда амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” дастури доирасида 264 та, “Обод маҳалла” дастури доирасида эса 105 та мактабгача таълим муассасаси тўлиқ таъмирланяпти. Жорий йилда жами 736 та мактабгача таълим муассасаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар