52 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган автобусдаги ёнғин иши судга оширилди

13:41 09 Июль 2018 Жамият
709 0
Фото: Спутник

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Самара — Чимкент трассасидаги автобус ёнғини тўғрисидаги иш судга оширилди. Бу ҳақда Қозоғистон бош прокуратураси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Январь ойида юз берган мазкур фожиа оқибатида 52 нафар Ўзбекистон фуқаро ҳаётдан кўз юмган эди. Мудҳиш ҳодисадан беш киши, жумладан уч нафар қозоғистонлик ҳайдовчи омон қолган эди.

Хабарда айтилишича, ҳодиса юзасидан беш кишига, хусусан уч нафар ҳайдовчи ва “Азия транс сервис” компаниясининг икки нафар ходимига нисбатан айблов эълон қилинган.

Компания автобусларни рейсдан олдин кўрикдан ўтказиш мажбуриятини олган бўлган.

“Автобуслар ҳайдовчиларига нисбатан суд санкцияси билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилган, компания раҳбари ва механигига нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилган. Шунингдек, автобус эгасига нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган”, дейилади хабарда.

Прокуратура ёнғин автобус салонида кавшар лампадан фойдаланилгани оқибатида келиб чиққанини маълум қилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019