500 мингга янги “диплом” олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

10:28 12 Февраль 2019 Жамият
205 0

Иллюстратив фото

“Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси Бухоро минтақавий инспекцияси бош мутахассиси Ж.П ва бошқалар олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, эгаллаб турган хизмат мавқедан фойдаланган ҳолда фуқаро Н.И.ни алдаган.

Унинг ишончини суиистеъмол қилиб, унга ўзининг ваколатли танишлари орқали автомобиллардаги юк кўтариш қурилмаси машинисти йўналиши бўйича гувоҳнома тайёрлаб бериш эвазига 500.000 сўм миқдорида пора сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Бухоро шаҳар бўлими ва Бухоро вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, улар Бухоро шаҳар Саноатчилар кўчаси 9-уй олдида кимёвий ишлов берилган 500.000 сўм пулларни олган вақтда далилий ашё билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан “Саноатгеоконтехназорат” Бухоро минтақавий инспекцияси бош мутахассиси Полвонов ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019