5 нафар маҳкум сайёр судда озод қилинди

18:20 18 Март 2019 Жамият
464 0

Яқинда Бухоро вилояти Халқ қабулхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Б. Исаков ҳамда Олий суд судьялари О. Арабов, Ж. Такашев ва М. Эшимбетов томонидан тизимга дахлдор масалалар юзасидан аҳоли билан учрашувлар ўтказилди.

Ташкил этилган сайёр қабулларда суд қарорлари ҳамда ажримларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган жами 45 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида жойида ҳал қилинди.

Ўтказилган учрашувда ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ҳамда оилавий ажримларнинг олдини олиш ва алимент, мерос ҳуқуқига оид муносабатларни тартибга солиш масалалари бўйича судлар маҳалла, ёшлар ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, сайёр қабул давомида халқимизга хос бўлган инсонпарварлик тамойиллари асосида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 5 нафар маҳкум суд залидан қамоқдан озод қилиниб, оиласи, ўз яқинлари бағрига қайтарилди, 1 нафар маҳкумнинг жазо ўташ тартиби енгиллаштирилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019