5 миллиард сўмлик бассейн фойдаланишга топширилди

20:45 20 Март 2019 Жамият
590 0

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати.

Бугун Мирзо Улуғбек туманидаги Катта Қорасув маҳалласида ёпиқ турдаги янги бассейн фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Матбуот хизмати хабар берди.

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси томонидан барпо этилган мазкур объектнинг очилиш маросимида жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар, ёшлар, журналистлар қатнашди.

Ушбу мажмуани қуриш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан 5 миллиард сўм ажратилди. Объектда 11х25 метр ўлчамдаги сузиш ҳавзаси, мураббийлар, шуғулланувчилар учун ювиниш, кийиниш, дам олиш, тиббиёт хоналари, сувнинг таркиби, сифати назорат қилинадиган лаборатория ҳамда томошабинлар учун ўриндиқлар мавжуд.

Мирзо Улуғбек тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби ихтиёрига берилган мазкур иншоотда бир кунда 120 нафар ўғил-қиз сузиш спорти сирларини ўрганиши учун шароит яратилган. Эътиборлиси, болалар ва ўсмирлар спорт мактабига Жамғарма томонидан 52 номдаги 70 миллион сўмлик жиҳозлар ҳам топширилди.

 

 

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019