4900 тадан ортиқ бўш иш ўрни. Даъвогар 2330 нафардан зиёд. 17 киши иш билан таъминланган. Меҳнат ярмаркалари хўжакўрсингами ёки аҳолига муносиб иш йўқми?

17:06 12 Июнь 2018 Жамият
512 0
Фото: prokuratura.uz

2018 йил 9 июнь куни Тошкент шаҳар прокуратураси, шаҳар ҳокимлиги ҳамда бандлик бош бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ишсиз фуқароларни, ёшларни ва касб-ҳунар коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, меҳнат ярмаркасида Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Учтепа, Сергели, Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманларида фаолият юритаётган 200 га яқин корхона ва ташкилотлар 4900 тадан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этган.

Шунингдек, тадбирда Тошкент шаҳридаги тижорат банкларининг 15 дан зиёд филиаллари тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар учун тайёрланган бизнес режалари ҳамда имтиёзли кредит пакетлари билан қатнашди” дейилади хабарда.

Меҳнат ярмаркасида корхона ва ташкилот вакиллари касб-ҳунар коллеж битирувчиларига бўш иш ўринлари, меҳнат шароитлари ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар берилган.

Шунга қарамай 2.330 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этган тадбирда 17 киши билан меҳнат шартномаси имзоланган. Яна 388 та мурожаат қайд этилган, бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан эса ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш мақсадида 126 та йўлланмалар берилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар