48 минг 225 нафарми ёки 55 минг 430 нафар? Қайси бирига ишонса бўлади?

04:27 28 Февраль 2019 Сиёсат
343 0

Иллюстратив фото

Кеча парламент юқори палатасида қўмиталар ва Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиянинг мажлислари бўлиб ўтди. Уларда ялпи мажлис муҳокамасига киритилаётган бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг Тошкент вилоятидаги ижросини ўрганиш натижалари кўриб чиқилди.

Бугунги кунда республикамиздаги 608 минг 528 нафар ногиронлиги бор шахсдан 47 минг 598 нафари (8 фоизи) Тошкент вилоятида истиқомат қилади. Сўнгги икки йилда ҳудудда ногиронлиги бўлганлар сони 5,8 фоиз ортган.

Мажлисда ногиронлиги бўлганларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Тошкент вилоятида қатор ишлар амалга оширилганига қарамасдан, соҳада камчилик ва муаммолар борлиги қайд этилди.

Жумладан, Қонуннинг 10-моддасида аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан тегишли объектлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсқинликсиз кириши учун имкон берувчи махсус мосламалар билан жиҳозланиши белгиланган бўлса-да, вилоятда бекатлар, светофор ва пиёдалар йўлакчаларини махсус мосламалар билан жиҳозлаш бўйича ҳеч қандай иш қилинмаган.

Масъул давлат органлари ўртасида ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги статистик маълумотларни юритиш механизми яхши йўлга қўйилмаган, вазирлик ҳамда идоралар ягона маълумотлар базаси яратилмаган. Масалан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига қараганда, 2019 йил 1 январь ҳолатига кўра, Тошкент вилоятида 47 минг 598 нафар ногиронлиги бор шахс яшайди деб кўрсатилган бўлса, бу рақам Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг маълумоти бўйича 48 минг 225 нафарДавлат статистика қўмитаси маълумоти бўйича эса 55 минг 430 нафарни ташкил этади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш ишлари ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйилган, бу борада аниқ чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилмаган. Масалан, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 2018 йил давомида Бандликка кўмаклашиш марказларига вилоят Тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси томонидан 1 минг 109 та тавсия берилган бўлса-да, уларнинг бор-йўғи 56 нафари (5 фоизи) ишга жойлашган, холос.

Ўн бир йиллик таълимга ўтилиши муносабати билан ихтисослаштирилган мактабларда синфхоналар етишмаслиги ҳолати ҳам юзага келмоқда. Улар ўқув дарсликлари билан етарлича таъминланмаган. Натижада ушбу тоифадаги мактабларда умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган дарсликлардан фойдаланиляпти. Жумладан, таълим рус тилида олиб бориладиган 9, 10-синф ўқувчилари учун “Давлат ва ҳуқуқ асослари” ҳамда “Иқтисодий билим асослари” дарсликлари умуман нашр этилмаган.

Мазкур долзарб масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди. Бу борада олиб борилаётган ишлар сенаторлар назоратида экани таъкидланди.

Мунисхон Каримова (“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019