470 минг дона китоб таълим муассасаларига бепул тарқатилади

16:18 28 Декабрь 2018 Маданият
1262 0

Фото: «Халқ сўзи»

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан болалар ва ёшлар ўртасида китоб мутолааси ҳамда китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти, маънавий савиясини юксалтириш мақсадида “Ёшлар кутубхонаси” рукни остида 200 номдаги китоблар чоп этилиши режалаштирилган. Бунинг учун ташкилот томонидан 10 млрд. сўм маблағ ажратилди.

Янгидан нашр этилган жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарлари 2019 йил давомида мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактаби ва олий таълим муассасаларига бепул етказиб берилади.

— Ҳозирги кунда ташкилотимиз қошидаги “Ёшлар нашриёт уйи” томонидан 47 номдаги бадиий асарлар 10 минг нусхадан жами 470 минг дона китоб чоп этилди, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Дилноза Каттаханова. — Улар янги йилда республикамиздаги 9 минг 636 та мактаб ва 85 та олий таълим муассасасига жўнатилади. Китобларни рус ва инглиз тилларида ҳам чоп эттириш ҳамда чекка-чекка қишлоқларга етказиб беришни мақсад қилганмиз.

Дилшод КАРИМОВ

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?