45 нафар сенатор ва депутат “Каттақўрғон” полигонида! Ўқ отиш машқларида вилояти ҳокими Қобул Турсунов қандай натижа қайд этди?

22:04 02 Март 2020 Жамият
192 0

Кеча, 1 март куни илк бор Марказий ҳарбий округга қарашли Ўзбекистондаги энг катта полигон – “Каттақўрғон” дала-ўқув майдонига Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов бошчилигида Сенатор ва депутатлар ташриф буюрди.

Ҳарбий либосдаги Сенатор ва депутатларга Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов ҳамроҳлик қилди ва полигонда ҳарбийлар учун яратилган шарт-шароитларни кўрсатди.

Шу куни фахрийлар, ҳарбий прокуратура ходимлари, Сенатор ва депутатлар томонидан полигондаги ҳарбий шаҳарча ҳудудига 200 га яқин кўчат экилди.

Шундан сўнг, 45 нафар сенатор ва депутат амалий ўқ отиш майдонига йўл олди. У ерда меҳмонлар қуроллардан амалда ўқ отишди.

Дастлабки 6 дона ўқ синов тариқасида, кейингилари баҳо учун отилди. Отиш тайёргарлиги ва унинг баҳоланиб боришига полковник Қаҳрамон Ачилов масъул этиб белгиланди. Биринчи маротаба ўқ узишларига қарамасдан, натижалар ёмон бўлмади. Унга кўра, 8 та “аъло”, 13 та “яхши” ҳамда 21 та “қониқарли” баҳо қўйилди. Уч нафар депутат эса Навоий шаҳрига “қониқарсиз” баҳо билан қайтадиган бўлди.

Тадбир сўнгида сенатор ва депутатларга ҳамда “Ҳарбий-ватанпарварлик спорт лагери”да 5 кун давомида фаоллик кўрсатган ёшларга Марказий ҳарбий округ қўмондонлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Ҳарбий оркестр ижросидаги “Жанговар сафда” номли кўргазмали ҳамда қўл жанги чиқишлари барчага яхши кайфият бағишлади.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019