44 ёшли Оксана Чусовитина жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди

18:41 20 Май 2019 Спорт
343 0

Хитойнинг Чжаоцин шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги босқичи мусобақалари ўтказилмоқда. 

Мусобақанинг таяниб сакраш йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина 14.350 балл жамғариб, кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу беллашувда олтин медалга хитойлик Ю Линмин сазовор бўлган бўлса, учинчи ўрин малайзиялик Юэх Тан Инга насиб этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?