350 млн пулни олиб қочиб юрган фирибгар қидирилмоқда

18:52 03 Июль 2018 Жамият
15313 0

2017 йилнинг ноябрь ойидан декабрь ойи сўнггига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида яшовчи 1986 йилда туғилган Шохрух Баймиров танишлари, Жиззах вилояти Зарбдор туманида яшовчи Б.К., Ж.И. ва С.К.ларга шакар маҳсулотини сотиш билан шуғуланаётгани эвазига катта даромад кўраётганини айтиб, уларга тадбиркорлик қилиш учун пул тикишларини таклиф қилган ва ҳар ойда берилган пулларининг 10 фоизи миқдорида даромад пули бериб туришини ваъда қилган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарда қайд этилишича, Шохрух Байировни сўзларига ишонган танишлари унга жами 350 млн.сўм пулларини беришган. Аммо Шохрух Баймиров берган ваъдасини бажармай олган пулларини ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. Ҳозирда Шохрух Баймировга нисбатан жиноят иши қўзғаилиб, уни ушлаш чоралари кўрилган.

«Ҳурматли фуқаролар, орангизда кимдир Шохрух Баймировни қаердалиги ёки у ҳақида бошқа бир маълумотга эга бўлса ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришини сўраймиз. Унутманг бу билан сиз, юртимизда жиноятга жазо муқаррар эканлигини таъминлашга ҳамда бошқа бир бегуноҳ инсонларнинг моддий аҳволига зарар етишининг олдини олишга ўз ҳиссангизни  қўшган бўласиз», дейилади ИИВ баёнотида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар