314 нафар юртдошимиз “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонига муносиб кўрилди

15:10 15 Ноябрь 2018 Жамият
961 0

Агар юртимизда 9 мингга яқин фуқаролар йиғинлари бўлса, ҳали-ҳамон улар орасида ишни тўғри ташкил этмаган, қолоқлиги туфайли ушбу институт номига доғ тушириб келаётган маҳаллалар ҳам йўқ эмас.

Лекин, адолат билан айтадиган бўлсак, ҳудуддаги барча масалаларни ўз зиммасига олган, муҳими, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда фаолият олиб бораётган ва пировардида Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган маҳаллалар сони жудаям кўп. Мазкур мўъжаз масканларда меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг саъй-ҳаракати билан жойлардаги масалаларга ижобий ечим топилмоқда. Хусусан, ички йўллар, йўлаклар, кўчалар атрофи обод бўлмоқда, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжи бор фуқаролар қўллаб-қувватлаб келинмоқда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда, энг муҳими, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари сезиларли даражада камайишига эришилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 9 ойида 3 минг 53 та маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик умуман қайд этилмади. Маҳалла посбонлари хабарлари ёрдамида қарийб 53 минг 812 та ҳуқуқбузарлик аниқланди, 1 минг 257 та жиноят очилди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси доирасида маҳаллаларда 144 та сартарошхона, 94 та гўзаллик салони, 63 та кичик тикувчилик цехи ва 282 та ҳаммом, 3637 та иссиқхона ташкил этилди. Натижада 28 минг 792 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Президентимизнинг 2017 йил 13 июлдаги “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги қароридан келиб чиққан ҳолда, фаолияти давомида ана шундай юқори натижаларга эришган 314 нафар юртдошимиз мазкур кўкрак нишонига муносиб кўрилди. Бу ҳақда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши мажлисида маълум қилинди.

— Мукофотланганлар орасида борлигимни эшитиб, ҳам қувондим, ҳам ҳаяжонландим, — дейди Бектемир туманидаги “Олтинтопган” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маҳмуда Бегматова. —Сабаби, бу рағбат бўлиши билан бирга, зиммамизга катта масъулият юклайди. Зеро, олдинда қиладиган ишларимиз, бажаришимиз зарур бўлган вазифаларимиз бисёр.

Тақдирлангарларга кўрак нишонлари ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги пул мукофотлари мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар давомида топширилади.
Зокир ХУДОЙШУКУРОВ,
“Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019