30 майдан футбол бўйича Украина чемпионати бошланади

11:44 15 Май 2020 Спорт
336 0

Футбол бўйича Украина чемпионатига 30 майдан бошлаб старт берилади. Бу ҳақда Киевнинг “Динамо“ футбол клуби матбуот хизмати хабар қилди.

Мамлакатнинг қайта йўлга қўйилаётган биринчилигини “Динамо“(Киев) ва “Шахтёр“(Донецк) клублари ўртасидаги баҳс бошлаб беради.

Маълум қилинишича, чемпионат якунига қадар 9 тур қолган.

Барча ўйинлар бўм-бўш, мухлисларсиз стадионларда ўтказилади.

Беллашувлар жадвали яқин кунларда эълон қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?