3 мингдан ортиқ оиладаги маънавий муҳит яхшиланди

17:12 28 Январь 2020 Жамият
190 0

Mамлакатимизда аёлларнинг жамиятдаги ўрни ортиб бормоқда. Оила мустаҳкамлиги, фарзанд тарбияси каби масалалар ўрганилиб, хотин-қизлар билан боғлиқ турли салбий оқибатларнинг олдини олишга қаратилган чора тадбирлар кўлами кенгаймоқда. Оилавий муаммоларга, турмушида зўравонликка дуч келган аёлларни аниқлаш, улар билан якка тартибда профилактик тадбирлар ўтказиш ва шу орқали соғлом турмуш тарзига қайтариш энг долзарб масалага айланди.

Президентимизнинг 2018 йил 2 июлдаги “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари” ташкил этилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди.

Реабилитация ва мослаштириш бўйича ташкил этилган 197 та марказларининг 14 таси вилоят ижтимоий мослашув марказлари, 183 таси шаҳар, туманлар ижтимоий мослашув марказларини ташкил этади.

Мазкур марказларга республика миқёсида 22 минг 383 нафар хотин-қизлар мурожаат қилган. Шундан, 7 минг 423 нафари оғир вазиятга тушган, инқироз ҳолатидаги аёллар бўлиб, уларга оғир аҳволдан чиқиш учун психологик ёрдам кўрсатилди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вазирлик, идора ва ташкилотларнинг барча масьул ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда хотин-қизларни тушкунлик ҳолатига олиб келувчи сабабларни таҳлил қилиб, уларни олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Бундан ташқари, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва зўравонликни содир этган шахслар билан жамоатчилик асосида психологлар ва тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда якка тартибда иш олиб борилмоқда. Ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар натижасида 3 мингдан ортиқ оилалардаги маънавий муҳит яхшиланишига эришилди.

Шунингдек, зўравонликка учраган, оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш мақсадида марказларда “1146 ишонч рақами” ишга туширилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019