3 гектар ерни фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлган жамият раҳбари ушланди

12:21 23 Октябр 2020 Жамият
339 0

Урганч туманида 3 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлган жамият раҳбари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Хоразм вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Урганч туманида фаолият юритувчи “М.Қ.” МЧЖ раҳбари Ж.Қ. фуқаро Ш.Д.нинг ишончига кириб, жамиятга узоқ муддатга чорвачилик фаолияти билан шуғулланиш учун ажратилган ер майдонидан 3 гектарини Урганч тумани ҳокимлиги захирасига қайтариб, унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 40 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?