288,3 млн. сўм пенсия ва нафақалар амалдаги қонунчиликка зид равишда тўлангани маълум бўлди

16:50 06 Февраль 2019 Иқтисодиёт
514 0

Иллюстратив фото

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси зиммасига пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб берилиши юзасидан доимий мониторингни амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Мазкур вазифалар ижроси юзасидан 2018 йил давомида Пенсия жамғармаси ҳамда АТ “Халқ банки” билан биргаликда ўтказилган мониторинг ишлари натижасида жами 683 та ҳолатда 288,3 млн. сўм пенсия ва нафақалар амалдаги қонунчиликка зид равишда тўланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси хабар берди.

Жумладан:

  • - 293 та ҳолатда 69,6 млн.сўм ўзлаштириш;
  • - 97 та ҳолатда 40,8 млн. сўм тўлов рўйхатларида имзолар қалбакилаштирилган ҳолда тўлаш;
  • - 293 та ҳолатда 177,9 млн. сўм вафот этган фуқароларга тўлаш ҳолатлари аниқланган.
  • Ушбу қонун бузилиш бўйича аниқланган барча материаллар тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилган.
  • Бундан ташқари, 3 538 та ҳолатда 2 488,2 млн. сўмлик пенсия ва нафақа тўловлари амалдаги тартибни бузган ҳолда тўланганлиги аниқланди, жумладан:
  • 572 та ҳолатда 384,1 млн. сўм ишончномасиз бошқа фуқароларга тўланган;
  • 651 нафар ётоқдаги фуқароларнинг 398,6 млн сўм пенсия ва нафақа пуллари уйига олиб бориб берилмаган;
  • 75 та ҳолатда 100,5 млн. сўм республикадан ташқарига, 388 та ҳолатда 740,3 млн. сўм яшаш жойидан кўчиб кетган фуқароларга тўланган;
  • 241 та ҳолатда 290,3 млн. сўм муддати ўтган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари асосан тўланган;
  • 8 та ҳолатда 9,1 млн. сўм жазони ижро этиш муассасаларида бўлган фуқаролар учун тўлаб юборилган;
  • 745 та ҳолатда 2,7 млн. сўм пенсия пулига турли хил буюмлар қўшиб берилган;
  • 858 та ҳолатда 562,6 млн. сўм бошқа амалдаги тартиб бузилиш ҳолатларига йўл қўйилган ҳолда тўлаб юборилган.

Пенсия ва нафақаларни амалдаги тартибни бузган ҳолда тўланишига йўл қўйган барча ходимларга нисбатан қонунчиликда кўзда тутилган интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Мониторинг ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019