28 августдан пойтахтимизнинг 3 та туманида янги электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланади

10:09 27 Август 2019 Жамият
71 0

Маълумки, Президентимизнинг 2018 йил 23 октябрда “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини (АСКУЭ) жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунга кўра, 2019 йил, 28 августдан бошлаб “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан пойтахтимизнинг Чилонзор, Яшнобод ва Яккасарой туманлари истеъмолчиларига замонавий электр ҳисоблагичларни жорий этиш ишлари бошланади. Шуни инобатга олиб, хонадонингизда вояга етган шахснинг имкон қадар иштирокини таъминлашингизни ҳамда ҳозирда мавжуд ҳисоблагичингиз кўрсаткичини фото суратга олиб қўйишингизни тавсия қиламиз. 

Ҳозирда Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа, Миробод, Сергели ва Мирзо-Улуғбек туманларидаги 257 мингдан зиёд аҳоли истеъмолчиларига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиб берилди. 

Алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари эвазига бепул ўрнатиб берилмоқда.

Жорий йил якунига қадар ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар Тошкент шаҳрининг барча туманларига тўлиқ ўрнатиб берилиши режалаштирилган. 

Шунга кўра, истеъмолчилардан ҳисоблагичларни алмаштиришга тўсқинлик қилмасликларингизни балки, ёрдам беришингизни сўраймиз.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019