272 нафар маҳкумга эгаллаган мутахассислиги бўйича сертификатлар берилди

17:44 09 Январь 2020 Жамият
255 0

Пойтахтимиздаги Интерполнинг мамлакатимиздаги миллий марказий бюросида ички ишлар органларининг жазони ижро этиш органлари фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда соҳада амалга оширилаётган қатор ишлар ҳақида кенг маълумотлар берилди.

Соҳага оид тегишли ҳужжатлар асосида жазони ижро этиш муассасалари замон талабларига тўлиқ мослаштирилмоқда. Хусусан, Зангиота туманида халқаро стандартларга жавоб берадиган янги тергов ҳибсхонаси қурилиб, фойдаланишга топширилди, 35 та колониядаги маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган бинолар тўлиқ таъмирланди ва уларнинг ҳудудини видеокузатув назоратига олиш учун қўшимча 1 381 та видеокамера ўрнатилди. Ҳозирги пайтда тергов жараёни ва сақлаш шароитларининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда қийноқ ва жисмоний тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 2 989 та замонавий видеокузатув мосламаси ишлаб турибди.

Маҳкумларнинг мурожаатлари, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал қилиш мақсадида Жазони ижро этиш бош бошқармаси томонидан сайёр қабуллар ўтказилиши йўлга қўйилган. Барча жазони ижро этиш колонияларида Омбудсманга, прокурорга, ариза ва шикоятларга мўлжалланган алоҳида қутилар ўрнатилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган колония ёпилиб, у ерда сақланаётган 395 нафар маҳкум суд томонидан белгиланган тартиб турига мувофиқ бошқа колонияларга ўтказилди. Маҳкумларнинг таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллаши бўйича ҳуқуқий кафолат мустаҳкамланди. Ёпиқ турдаги колонияларда сақланаётган маҳкумларнинг телефон сўзлашуви, йўқлов ва учрашувлар олиши сони қарийб икки баробарга кўпайтирилди. Маҳкумларга илк маротаба сайлов ҳуқуқи тақдим этилди, уларнинг иш ҳақидан ижтимоий суғурта ажратилмаслиги белгиланиб, пенсия таъминотига эга бўлиши таъминланди.

Меҳнат қилаётган маҳкумларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 1 миллион сўмгача етказилди.

Жазони ижро этиш бош бошқармаси ва “Ҳунарманд” уюшмаси билан йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида 18 нафар ҳунарманд раҳбарлигида ташкил этилган “Уста-шогирд” мактабида 306 нафар “уста” маҳкумга 979 нафар “шогирд” маҳкум бириктирилиб, уларга халқ амалий санъати маҳсулотларини тайёрлаш бўйича ҳунар ўргатилмоқда.

Бугунги кунда “Уста-шогирд” мактабини тугатган 272 нафар маҳкумга эгаллаган мутахассислиги бўйича сертификатлар берилди.

ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019