26 нафар суд раисига янги хизмат автомашиналари топширилди

17:48 06 Май 2019 Жамият
350 0

Бугунги кунда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар сабаб судлар фаолиятини моддий-молиявий таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд— ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 13 июлда қабул қилинган Фармони алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, мамлакатимизни янада ривожлантиришнинг асосий талабларидан бири суд органлари нуфузини кучайтириш, судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ва суд иш юритуви самарадорлигини ошириш ҳисобланади.

Маълумки, “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 79-моддасида ҳар бир суд алоҳида бино, қўриқлаш ва автотранспорт билан таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига кўра, судларни транспорт воситалари билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Куни кеча пойтахтимиздаги “Миллий” стадионда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти туманларида фаолият кўрсатувчи маъмурий ва иқтисодий судлар раисларига янги автомашиналарни топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақла Олий суд Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда Олий суд раиси К.Камилов, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти директори Б. Тешабоев ва бошқалар иштирок этди.

Тадбирда Олий суд раиси К. Камилов Тошкент шаҳар маъмурий ва Тошкент вилоят маъмурий судларига “Ласетти” русумли автомашина, туман маъмурий ва иқтисодий судларига “Нексия” русумли автомашиналар калитларини тантанали топширди.
— Судьялар номидан Президентимизга, Олий суд раҳбариятига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз, — дейди Ўрта Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Т. Аннаева, — Қасамёдимизга содиқ бўлган ҳолда бизга билдирилган ишончни оқлашга, сайёр судлар орқали одил судловни таъминлаш, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ваъда берамиз.

Тадбирда Тошкент вилояти ва туман судларига 18 та, Тошкент шаҳри ва туманлари судларига 8 та автомашина топширилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019