22 минг доллар ва 28,5 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан олаётган кадастр ходими ушланди

16:40 30 Октябр 2019 Жамият
227 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда, “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси Олтиариқ туман филиали мутахассиси Э.М. ва бошқалар фуқаро О.Н.дан унга 5 гектар ер майдонини боғдорчилик учун ажратиш ҳақида туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 22 мингАҚШ доллари ва 28,5 млн. сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.М. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019