2147 нафар тадбиркорнинг 73,1 млрд. сўмлик солиқ қарзидан воз кечилди

11:41 15 Октябр 2018 Иқтисодиёт
693 0
Иллюстратив фото

Республикамиз бўйича жами 2147 нафар, шундан 1197 нафари якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини қайта тиклаганлиги ва 950 нафари давлат рўйхатидан ўтганлиги натижасида 73,1 млрд. сўмлик қатъий белгиланган солиқ ва молиявий жарима бўйича мавжуд қарзи ҳисобдан чиқарилди.

Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими томонидан маълум қилинди.

Маълумки, Президентимизнинг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, 2018 йил 1 апрелга қадар тадбиркорлик мақомини йўқотган, фаолиятини амалга оширмаётган, фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар 2019 йил 1 январга қадар тадбиркорлик фаолиятини тиклаган ёки давлат рўйхатидан ўтган ҳолларда, қатъий белгиланган солиқ ва молиявий жарима бўйича қарзи ҳисобдан чиқарилиши белгиланган.

Давлат солиқ қўмитаси 2019 йил 1 январь санаси яқинлашаётганлиги боис, давлатимиз томонидан берилаётган бундай имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда, фармон талабларига асосан тадбиркорлик фаолиятларини тиклаш ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтишга чақиради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019