2021 йилда ўтказилиши кўзда тутилган қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати қолдирилди

23:25 16 Июль 2020 Спорт
301 0

Фото: Россия қиличбозлик федерацияси

2021 йилда ўтказилиши кўзда тутилган қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати қолдирилди. Бу ҳақда Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) Ижроия қўмитаси маълум қилди.

Мисрда ўтказилиши кўзда тутилган қиличбозлик бўйича 2021 йилги Жаҳон чемпионатини Японияда ўтказилиши лозим бўлган навбатдаги Ёзги Олимпиада ўйинларининг 2020 йилдан 2021 йилга қолдирилгани сабабли бошқа йилда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Жаҳон чемпионати катта эҳтимол билан 2022 йилда бўлиб ўтади. Миср қиличбозлик федерацияси мусобақага мезбонлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?