2020 йилдан Ёшлар иттифоқи тизимидаги бир қатор ташкилотлар ёпилиши мумкин

09:45 31 Август 2019 Жамият
116 0

Яқинда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бош прокуратура ҳамда Ёшлар иттифоқи мутасаддилари иштирокида “Ёшларда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаол дунёқараш ва мустаҳкам фуқаролик нуқтаи назарни шакллантириш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, Ёшлар иттифоқи Бош прокуратура академияси билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашишда ёшларнинг фаоллигини ошириш, ёш давлат хизматчилари ҳамда ёш раҳбарлар ўртасида коррупцион муҳитларни барвақт профилактика қилиш мақсадида “Коррупциясиз соҳа” номли Ёшлар лабораторияларини ташкил этиш режалаштирилган.

Журналистлар Иттифоқ тасарруфидаги кўп ташкилотларда штат қисқаришлари амалга оширилаётгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга қанчалик яқин эканини сўради.

“Ўтган вақт давомида ўзларига юклатилган вазифани бажара олмаган бир қатор ташкилотларимизни оптимизация қилиш, тизимда мафкуравий жиҳатдан ўзига ўхшаган ташкилотлар билан бирлаштириб юбориш ва шу орқали бюджет маблағларини тежаш — мантиқан тўғри деб ҳисоблаймиз, — деди ЁИ матбуот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров. — Йил якунига қадар ўрганиш ишлари якунланади. 2020 йилдан бошлаб Ёшлар иттифоқи тизимидаги бир қатор ташкилотлар ёпилиши эҳтимоли бор. Чунки ўзига юклатилган вазифани бажара олмаётган ташкилотни сақлаб ўтиришга ҳожат йўқ”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019