2020 йилдан Ўзбекистонда ноёб дори-дармонлар тайёрлаш учун тимус ишлаб чиқарилади. У туғилмаган Қоракўл қўзисидан олинади

11:06 28 Август 2019 Жамият
68 0

Маълумки, давлат раҳбари томонидан “Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатгга мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ноёб дори воситаларини тайёрлаш учун 220 килограмм тимус ишлаб чиқарилади, деб ёзади Nuz.uz.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси билан биргаликда қоракўлчилик хом ашёлари асосида яратиладиган ноёб дори воситалари – иммунитетни тикловчи “Тимоптин инъекцияси” ва камқонликда қўлланиладиган “Эритим”препаратларини ишлаб чиқаришни 10 бараваргача ошириш чораларини кўриши ва ушбу мақсад учун талаб этиладиган маблағлар ажратилишини таъминлаши белгиланган.

Расмий баҳолашларга кўра, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларидаги 12 та тимус ишлаб чиқарувчи тиббиёт учун хом ашё ишлаб чиқаришни 2021 йилда 266 килограмм, 2022 йилда 316 килограммгача кўпайтиради.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, тимус ҳали туғилмаган Қоракўл қўзиларининг иммунитетига жавоб берувчи айрисимон бези ҳисобланади.

Қарорда, шунингдек, 2019-2023 йилларда қоракўлчилик хўжаликларига етиштириб экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўл териси учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 50 минг сўмдан ва ҳар бир дона қоракўлча териси учун 75 минг сўмдан субсидиялар ажратилиши кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон 2020 йилгача 22 минг та, 2021 йилда 26600 та, 2022 йилгача 31600 та қоракўл терисини экспорт қилиши кутиляпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019