2020 йилда Ўзбекистон U-19 Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

11:34 18 Сентябр 2019 Спорт
464 0

Ўзбекистонлик футбол мухлислари учун ажойиб янгилик – мамлакатимиз келаси йили бўлиб ўтадиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа чемпионати финал босқичига мезбонлик қилади. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.

Кеча Куала Лумпурда ОФК Мусобақалар қўмитасининг илк йиғилиш ўтказилди ва унда U-19 Осиё чемпионати баҳсларини қабул қилиш учун ариза берган мамлакатлар ичида Ўзбекистон номзоди маъқулланди. Шу тариқа, мамлакатимиз ўз тарихида илк бор мазкур ёш тоифасидаги қитъа чемпионатига мезбонлик қиладиган бўлди.

Қайд этиш жоиз, U-19 Осиё чемпионати-2020 баҳслари тақвимга кўра, келаси йилнинг 14-31 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?