2020 йилда энг кўп ҳақ олган актрисалар номи эълон қилинди

12:53 03 Октябр 2020 Маданият
420 0

Forbes 2020 йилда энг кўп пул топган актрисалар рейтингини эълон қилди. Унда келиб чиқиши колумбиялик бўлган америкалик актриса, «Америка оиласи» сериали билан танилган София Вергара 43 млн. долларлик даромад билан биринчи ўринни эгаллади.

У шоу-бизнесдан ташқари Walmart ва Rooms To Go брендлари реклама кампанияларидан ҳам анча маблағ ишлаб олган.

Иккинчи ўринда 35,5 млн. доллар билан Анжелина Жоли бормоқда. Нашр маълумотига кўра, у барча пулни кинодаги фаолиятидан топган. Жоли шунинг учдан бир қисмини Marvel студияси томонидан суратга олинган «Абадий» фильми учун гонорар сифатида олган. Унинг премьераси 2021 йил бўлиб ўтади. Унда ўйнаган роли учун актрисага 10 млн. доллар берилди.

Кучли учликни «Мўъжиза аёл» ва «Форсаж» фильмлари юлдузи Гал Гадот 31,5 млн. доллар билан эгаллади. Шундан 20 млн. долларини у «Қизил хабар қоғози» триллеридан ишлаб олди. Фильм келгуси йили катта экранларга чиқади. 

Сериалларнинг комик юлдузи ва бошловчи Мелисса Маккарти 25 млн. доллари билан тўртинчи ўриндан жой олди. Бешинчи ўринда фахрий актриса Мерил Стрип(24 млн. доллар) боряпти.

Кейинги поғоналардан Эмили Блант (22,5 млн), Никол Кидман (22 млн), Эллен Помпео (19 млн), Элизабет Мосс (16 млн) ва Виола Девис (15,5 млн.) жой олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?