2020 йилда боғчалар қурилиш-таъмирлаш учун 1 537 млрд сўм ажратилди — МТВ

21:17 27 Октябр 2020 Жамият
187 0

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Мактабгача таълим вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши видеоселектор тарзида бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда мактабгача таълим ташкилотларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда 2020 йил инвестиция дастурига киритилган давлат мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари борасида ҳар бир ҳудуд раҳбари томонидан ҳисобот берилди. Унга кўра 2020 йилда жами 408 та мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш ва (18 та объект – янги қурилиш) реконструкция қилиш (390 та объект – реконструкция) ишларини амалга ошириш белгиланган.

Ушбу мақсадларга жами 1 537,2 млрд сўм, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан жами 357 та МТТларда қурилиш таъмирлаш ишларига жами 1 348,6 млрд. сўм ва Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 51 та МТТ ларни реконструкция қилишга жами 188,6 млрд. сўм ажратилган.

2020 йил Инвестиция дастури ҳамда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан республика бўйича жами 32 118 та ўрин (қувват) яратилади.

2020 йил 1 октябрь ҳолатига Инвестиция дастури ҳамда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари доирасида амалга ошириладиган 408 та объектларда 849,6 млрд. (62%) сўм маблағлар молиялаштирилган бўлиб, 957,6 млрд. сўмлик (69%) қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлса, бугунги кун ҳолатига 972,4 млрд. сўм (70%) маблағлар молияштирилди ҳамда 1020,1 млрд. (74%) сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Амалга оширилган ишлар натижасида 2020 йил 1 октябрь ҳолатига Инвестиция дастури ҳамда Инқирозга қарши курашиш маблағлари ҳисобидан 100 та объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?